Инқилоб Раҳбари : исломий мамлакатларнинг бирлиги ислом дунёсининг муҳим эҳтиёжидир
(last modified Sat, 08 Sep 2018 05:28:53 GMT )
сентябр 08, 2018 10:28 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари : исломий мамлакатларнинг бирлиги  ислом дунёсининг муҳим  эҳтиёжидир

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғанни ўз ҳузурига қабул қиланида ислом дунёсининг бугунги энг муҳим масаласи ва эҳтиёжини исломий мамлакатлар ўртасидаги бирлик, ваҳдат ҳамда бу мамлакатларнинг бир -бирини қўллаб- қувватлашиши эканлигига тўхталиб, исломий мамлакатлар ўртасидаги бирлик ва ҳамкорлик минтақа муаммоларига ечим топиш заминасини яратиб беради деб айтдилар.

Кеча Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари  Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Туркия президенти ва унинг бошчигидаги делегацияни қабул қилганида дедиларки  зўравон қудратлар ва улар бошчилигида АҚШ давлати  исломий мамлакатлар ўртасида бирлик ва   ислмомий  қудратни ташкил топилишидан қаттиқ хавотирга тушган.

 Ул Зот  қудратли исломий мамлакатларга қарши АҚШнинг душманона сиёсатлари ва адоватининг асли сабабини  айни ушбу масалага бориб тақалишига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия давлатлари  минтақадаги иккита эътиборли ва қудратли мамлакат ҳисобланади  ва  ислом дунёси учун бир -бирига яқин қарашга эгалар, бинобарин  сиёсий ва иқтисодий тармқлардаги  икки давлат алоқалари тобора мустаҳкамланиши зарур деб таъкидладилар.

 Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  шунингдек  Мянма мусулмонлари масаласида Туркия президентининг позициясини олқишлаб Фаластин мавзўсига ҳам ишора қилиб, Фаластин масаласи ҳардоим жуда муҳим ва аҳамиятлидир ва бу масаладан бир лаҳза ҳам ғофил бўлмаслик керак деб аниқлик киритдилар.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған   ҳам  минтақа вазиятини бўҳронли ва мураккаб эканлигига тўхталиб,  исломий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликлар соясида  минтақа масалаларига ечим топилишига умид қилди.

Ражаб Тойиб Эрдуған  исломий мамлакатлар ўртасида бирлик ва бирдамликни мавжуд бўлмагани ва тарқоқрликни  ҳозирги вазиятнинг асли сабаби эканлигига ишора қилиб ,   мустақил исломий мамлакатлар қаршисидаги Ғарб давлатларининг нотўғри ҳатти ҳаракталари туфайли  вазият тобора мураккаблашмоқда ва айни шу масала  Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия  ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашни тақозо этмоқда деб айтди.