Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси террорчиларга қарши амалга оширилган амалиётига шарҳ берди
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси тарқатган баёниясида террорчилик гуруҳчалардан бирининг етакчилари тўпланган маконга қарши ўтказилган кечанги ракета амалиётларини шарҳлаб берди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси шарҳида жумладан қуйидагича келтирилган: Эроннинг Курдистон, Кирмоншоҳ ва Ғарбий Озарбойжон вилоятлари яшовчилари ва халқининг хавфсизлиги ва тинчликига барҳам бериш мақсадида Ироқнинг Курдистон минтақаисда жойлашиб олиб Эронга қарши жиноятлар содир этаёган террорчилик гуруҳчаларнинг сўнги ойлар давомидаги тажовузкорликлари ва ҳужумларидан сўнг, террорчиларга қарши жиддий амалиёт ўтказиш ва уларни жазолаш масаласи Исломий Инқилоб соқчилар корпуси иш дастурида жой олганди.
Мазкур баёнияда шунингдек Ироқ Курдистони масъулланининг бир неча маротаба огоҳлантириши хусусан Эронга қарши тажовузкорлик ва террорчилик ҳатти- ҳаракатлар ва ёвузликларни тўхтатиш ва террорчилар базаларини нобуд этиш учун Эроннинг жиддий ҳаракталари тўғрисидаги огоҳлантиришларга нисбатан террорчилик гуруҳчалар етакчиларининг эътиборизлиги сабаб, кеча Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракета ва учувчисиз учоқлари бўлинмалари бу террористларнинг ҳарбий таълим марказлари ва базаларини қисқа масофага учадиган 7 та қитъалараро ракеталар билан нишонга олишди деб эълон қилинган.
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси мазкур баёниясида аниқ факт- далил ва ҳисоботлар асосида бу амалиётда Эрон миллий хафсизликига қарши фитна соладиган ушбу марказ йўқ қилинди ва террорчилик гуруҳчаларнинг ўнлаб етакчилари ва аъзолари ҳам нобуд этилди деб таъкидланди.