Терроризмга қарши курашда Эрон ҳеч ким билан муроса қилмайди
Ироқ шимолида террорчилик гуруҳлар марраларини Исломий Инқилоб соқчилар корпуси томонидан нишонга олингани, Эрон ислом жумҳуриятини арабий мамлакатларнинг аксича терроризмга қарши курашда шаффоф позицияга эга эканлиги , миллий хавфсизигини ҳимоя қилиш, ҳамда ўз яхлитлиги ва ўзига қарши барча таҳдидлар масалаларида ҳеч бир томон билан муроса қилмайдиганини исботлаб берди.
Пайшанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Баҳром Қосимий телевидения орқали қилган чиқишида Франция ТИВ-ни Ироқ шимолидаги террорчиларга қарши Эрон ислом жумҳурияти армиясининг амалиётларидан хавотирланиш билдирганига кўрсатган аксиламалида франциялик томонининг барча иддаоларини рад этар экан, ҳеч бир мамлакат ўз миллий хавфсизлиги, яхлитлиги ҳамда ўз халқи ва ҳудудига қарши тажовузлар қаршисида сукут сақламайди ва Эрон ҳам ушбу масаладан мустасно эмас деб изоҳлади.
Ироқ шимолидаги террорчилик марраларига қарши Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракета ҳужумлари ортидан Франция ТИВ-и Ироқ миллий ҳокимиятига эҳтиром қилишини таъкидлаб яна бир бор Эрон ракета дастурларини кенгайтириши борасида хавотирланиш билдирди.
Франция давлатининг бундай позицияси яна бир бор Ғарб давлатларини терроризмга қарши курашда илгаригидек иккиёқлама ҳатти-ҳаракатга эга бўлганини кўрсатмоқда.
Бундай ҳатти-ҳаракатлар Суриядаги терроризмга қарши урушда яққол назарга таншланмоқда.
Ғарб давлатлари хусусан Франция, Британия ва АҚШ давлатлари терроризмни "яхши" ва "ёмон" терроризмга тақсимлашиши билан ўзининг ёвузликка асосланган сиёсатларини давом эттирмоқда.
Аммо Эрон ислом жумҳурияти принсипиал ва ёрқин сиёсатлари асосида терроризмнинг ҳар қандай шаклига қарши эканлиги ўзини барча сиёсатларида шаффоф амал қилиб келаётганини маълум этган.
Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим терроризмнинг ҳар қандай шакли ва дунёнинг ҳар қандай бурчакида бўлганидан қатъий назар кескин қораламоқда.
Дарҳақиқат мамлакатларнинг ҳокимият ҳаққи ва яхлитлигига эҳтиром қилиш масаласида иккиёқлама шаклида муносабат қилишнинг имкони йўқ.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Эрон давлатини олдин ҳам террорчилик гуруҳларнинг тажовузлари ва ҳужумлари тўғрисида Ироқ давлати ва бу мамлакатдаги Курдистон минтақаси масъулларини огоҳлантирганига тўхталиб, террорчилик ҳаракатлар хусусан эронлик аскарлар ва чегарачиларини шаҳид қилиниши Эрон давлатини превентив амалиётларни амалга ошириига сабаб бўлди деб таъкидлади.
Ушбу огоҳлантиришлардан қатъий назар, Ироқ шимолида жойлашган террорчи гуруҳчалар яқинда терорчилик амалиётларида Эрон ғарбидаги Курдистон вилоятида 11 нафар эронликларни шаҳид этдилар.
Бундай террорчилик жиноятларга қарши жиддий жавоб қайтариш ҳар бир мамлакатнинг қонуний ҳаққидир.
Эрон ислом жумҳурияти ҳам терроризм амалиётларидан ранж чеккан ва зарар кўрган ҳамда терроризмга қарши куришнинг олдинги чизиғида бўлган мамлакат сифатида, ўз яхлитлиги ва хавфсизлигини мудофаа қилишда заррачадек ҳеч бир томон билан муроса қилмайди.
Ўтган ҳафтадаги Исломий Инқилоб соқчилар корпуси шарҳида жумладан қуйидагича келтирилган: Эроннинг Курдистон, Кирмоншоҳ ва Ғарбий Озарбойжон вилоятлари яшовчилари ва халқининг хавфсизлиги ва тинчликига барҳам бериш мақсадида Ироқнинг Курдистон минтақаисда жойлашиб олиб Эронга қарши жиноятлар содир этаёган террорчилик гуруҳчаларнинг сўнги ойлар давомидаги тажовузкорликлари ва ҳужумларидан сўнг, террорчиларга қарши жиддий амалиёт ўтказиш ва уларни жазолаш масаласи Исломий Инқилоб соқчилар корпуси иш дастурида жой олганди.
Мазкур баёнияда шунингдек Ироқ Курдистони масъулланининг бир неча маротаба огоҳлантириши хусусан Эронга қарши тажовузкорлик ва террорчилик ҳатти- ҳаракатлар ва ёвузликларни тўхтатиш ва террорчилар базаларини нобуд этиш учун Эроннинг жиддий ҳаракталари тўғрисидаги огоҳлантиришларга нисбатан террорчилик гуруҳчалар етакчиларининг эътиборизлиги сабаб, кеча Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракета ва учувчисиз учоқлари бўлинмалари бу террористларнинг ҳарбий таълим марказлари ва базаларини қисқа масофага учадиган 7 та қитъалараро ракеталар билан нишонга олишди деб эълон қилинган.
Бу заминда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси раиси генерал Муҳаммадали Жаъфарий ўтган чоршанба куни сўзлаган нутқида, дедики, Ироқ шимолидаги террорчилар марраларини нишонга олингани душманлар хусусан дунёдаги буюк қудратларга катта маънога эга бир мурожаат эди.
Зўравон қудратлар турли ҳарбий тезхника -технологиялар ҳамда қудрати билан Эран давлати ва халқини қўрқитиш ҳамда ёвузлик сиёсатлар ва зўравонлик биан Эрон халқини таслим этиш мумкин деган хом хаёлга эгалар деб таъкидлади Муҳаммадали Жаъфарий.
Генерал Жаъфарий шунингдек Эрон ҳудудларининг 2 минг километр атроф теварагида жойлашган ҳамда ҳарбий қудрат, базалар ва ҳарбий техникага эга режимлар ҳам, Исломий Инқилоб соқчилар корпусини барча ракеталари юқори потенсиал ва диққтага эга бўлганини била олишлари керак деб эълон қилди.
Эроннинг ракета ва мудофаа потенсиали яна бир бор бу мамлакатнинг жиддий ва таъсирчан ҳарбий қудратидан далолат бермоқда.
Шундай бир шароитда ҳеч бир мамлакат ўз ҳарбий потенсиали ва қудрати борасида музокара ўтказмайди. Эргн ислом жумҳурияти ҳам терроризмга қарши курашдаги ёрқин сиёсатлари билан ўз яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ракета потенсиалига таянади ва бошқа мамлакатлар сиёсатларига пайравлик қилмайди.