Вилоятий: Эрон халқи ўзига ишонч билан санкцияларга қарши курашади
Эрон миллати ҳар доим ўзига таянгани ва ўзига ишонч билан муаммоларни бартараф этиб, тўсиқларни четлаб ўтганлиги тажрибада ўз тасдиғини топди
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчисига кўра, Эрон халқи ғарб мамлакатларининг барча санкцияларига қарши, ўзига ишонч билан ва истиқлолни сақлаш учун кураш олиб боради.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий якшанба куни мухбирлар билан қилган суҳбатида ғарб давлатларининг Эронга қаши жорий этган санкцияларининг янги даври бошлангани ҳақида шундай айтдики,
Эрон миллати ҳар доим ўзига таянгани ва ўзига ишонч билан муаммоларни бартараф этиб, тўсиқларни четлаб ўтганлиги тажрибада ўз тасдиғини топди.
Вилоятийга кўра, бу хусусда мудофаа соҳасидаги техникалар ва ускуналарни мисол қилиб келтириш мумкин. Негаки, инқилобнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳозирга қадар ғарб мамлакатлари Эроннинг мудофаа соҳасида оқсаши учун ва мудофаага оид техника ва ускуналарнинг тараққий этмаслиги учун бор куч имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишди.
Аммо, эронлик мутахассислар қийин пайтларда ҳам муҳим ютуқ ва муваффақиятларга эришди.