Эрон, Англия ва Франциянинг атом энергияси расмийлари Вена шаҳрида учрашди
Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Вена шаҳрида Атом энергияси халқаро агентлигининг 62-умумий конференцияси доирасида Англия ва Франция намояндалари билан учрашиб, суҳбат ўтказди.
Али Акбар Солеҳий чоршанба куни Франциянинг Атом энергетикаси бўйича комиссия раиси Жак Франсуа билан учрашганида Франциянинг Эрон билан талабалар алмашинувида фаол иштирок этиши ва ядровий технология ҳамда илмий соҳада семинарлар ўтказишни истади.
Франциянинг Атом энергетикаси бўйича комиссия раиси Жак Франсуа ҳам ўзаро ҳамкорликлар учун улкан ва қулай имкониятлар борлигини таъкидлаб, ядровий келишувни муваффақиятли битим деб атади ва
Франциянинг хусусан Франция президентининг ушбу келишувга нисбатан тутган позицияси ва содиқлигини таъкидлади ҳамда АҚШнинг Эронга қарши жорий этган санкциясидан афсусда эканлигини билдирди.
Шунингдек, Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Англия делегациясига раҳбарлик қилган ва Арок реакторини модернизация қилишда ва қайта лойиҳалаштириш бўйича ишчи гуруҳдаги Англия вакили
Робин Граймез билан учрашганида, икки мамлакатнинг барча тармоқларда хусусан илмий ва иқтисодий соҳалардаги алоқаларни қайта тиклаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.