Хушру: Сочи келишуви Теҳрон йиғилишидаги дипломатик ҳаракатлар натижасидир
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Сочи келишувининг давом этишини Остона жараёни принципларига таяниб, терроризмга қарши курашни давом эттиришда Сурияда ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг талофат кўрмаслиги учун тегишли чора-тадбирларни кўриш лозимлигини таъкидлади
Эрон ислом жумҳуриятининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндаси АҚШ намояндасининг Эронга қарши айбловларини Вашингтоннинг Суриядаги сиёсатларининг барбод бўлганлигини яшириш мақсади кўзланган деб атаб, шундай айтдики, Сочи келишуви Теҳрон йиғилишидаги дипломатик саъй-ҳаракатларнинг натижасидир.
Ирна агентлигининг хабар қилишича, Ғуломали Хушру сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Ўрта Шарқ ва Сурия мавзусига бағишлаб ўтказилган йииғилишдаги чиқишида, Россия ва Туркия ўртасидаги Сочи келишуви сўнги ҳафталарда Эрон, Россия ва Туркия президентларининг Теҳронда ўтказган йиғилишларидаги дипломатик натижалар эди деб қайд этди.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Сочи келишувининг давом этишини Остона жараёни принципларига таяниб, терроризмга қарши курашни давом эттиришда Сурияда ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг талофат кўрмаслиги учун тегишли чора-тадбирларни кўриш лозимлигини таъкидлади.
Эроннинг БМТдаги доимий вакилига кўра, Сочи келишуви Сурия давлатига ўз ерларининг янада кўпроқ ҳудудларида назорат ўрнатиш учун керакли шароит яратиб беради. Бу эса бошқа мамлакатлар сингари, Суриянинг ҳаққи ҳисобланади.