Аҳвоздаги ҳарбий парадга ҳужум қилган террорчилар йўқ қилинди
(last modified Sat, 22 Sep 2018 08:29:58 GMT )
сентябр 22, 2018 13:29 Asia/Tashkent
  • Аҳвоз
    Аҳвоз

Эрон жануби ғарбидаги Хўзистон провинцияси ҳокими Аҳвоз шаҳрида Муқаддас Мудфоаа куни муносабити билан ўткзилаётган Эрон қуролли кучларининг ҳарбий паради чоғида уюштирилган террорчилик ҳужум тафсилотарини шарҳлаб берди.

Хўзистон провинцияси ҳокими Ғуломизо Шариъатий  ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида дедики бугун Аҳвоз шаҳрида ўтказилаётган ҳарибй парад чоғида  ҳарбий кийимлар кийиб олган шахслар  парад маҳалади тўпланган халқ ва масъулларни ўққа тутдилар. Ушбу жинояткорлик ва  террорчилик ҳужумда  бир гуруҳ фуқаролар шаҳид ва айримлари  жароҳат олди.

Шариъатий ўз сўзларида ҳозиргача террорчилик ҳужум натижасида 3 нафар  шаҳид бўлиб 20 ортиқ ватандошларимиз жароҳатланди деб эълон қилдди.

Хўзистон ҳокими шунингек  биринчи маълумотлар асосида  теракт омиллари 4 нафар эдилар, улардан икки нафари ўлдирилиб бошқа икка нафари қўлга олинган. Қўлга олинган террорчилардан бири яраланган деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ