Эроннинг Аҳвоз шаҳрида террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлганларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди
(last modified Mon, 24 Sep 2018 06:54:44 GMT )
сентябр 24, 2018 11:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Аҳвоз шаҳрида террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлганларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди
    Эроннинг Аҳвоз шаҳрида террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлганларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди

Эроннинг Аҳвоз шаҳрида содир этилган террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлганларни дафн этиш маросими Аҳвозда юқори мартабали расимийлар иштирокида ўтказилди. 

Шанба куни эрталаб Аҳвоз шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг парад маросими ўтказилаётган жойда, террорчилар маросимни томоша қилиб турган аҳолига қарата тартибсиз равишда ўқ узишни бошлайди. 

Ушбу террорчилик ҳужуми натижасида, 25 нафар инсон шаҳид бўлди ва яна 60 нафардан кўпроқ инсонлар оғир тан жароҳати олишди. 

Эрон тизими манфаатларини белгилаш кенгаши котиби Муҳсин Ризойи ушбу террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлганларни дафн этиш маросимида иштирок этиб шундай айтдики, Аҳвоздаги террорчилик жинояти Эрон халқининг муқовамат ҳаракатлари олдида дунё мустабидларининг мағлуб бўлишини англатади. 

Унинг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳуриятининг душманлари Исломий инқилоб иқтидори ва хавфсизлигига раҳна сололмайди. 

Ризойининг айтишича, агар душманлар мамлакат хавфсизлигига зарба бериб, тинчликни издан чиқаришни мақсад қилишган бўлса ҳамда шу каби террорчилик ҳаракатларини содир этишни режалаштиришган бўлса, улар Эроннинг қатъий ва қақшатқич жавобига учрайди. 

Эрон давлатининг ҳайъати ҳам бугун душанба куни бутун мамлакат бўйлаб умумий азадорлик эълон қилди ва Эрон жануб ғарбидаги Хузистон вилоятидаги барча идора, ташкилот ва муассасалар ишламайди.    

Ёрлиқ