Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ню-Йоркда
(last modified Mon, 24 Sep 2018 09:10:54 GMT )
сентябр 24, 2018 14:10 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ню-Йоркда

Халқаро ва минтақа муаммоларини баён этиш имкони.

Якшанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош Ассамблеясининг 73-йиғилишида иштирок этиш учун Ню-Йорк шаҳрига борди. Мазкур халқаро  анжуманда  иштирок этиш кўплаб мамлакатлар раҳбарлари учун сиёсий ва бошқа муносабатлар жиҳатидан муҳим аҳамият касб этади.

Эрон Ислом Жумҳуҳияти президенти ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 73-йиғилишида иштирок этиб, халқаро ва минтақа муаммолари бўйича мамлакати тутган  нуқтаи назар ва мавқеларни эълон этади.

Эрон президентининг ушбу сафарида икки мавзуга эътибор қаратилади. Мазкур мавзуларнинг бири терроризм масаласи бўлиб, Ғарб ва унинг минтақадаги иттифоқчилари томонидан ҳимоя этилаётган террорчи гуруҳларга Эрон бир қатор қурбонликлар берган.

Икки муҳим мавзу эса жаҳонда, хусусан Осиё ғарбида тинчлик ва суботни ҳимоя этиш масаласидир.

Ўтган шанба куни, 22-сентябрда Аҳвоз шаҳрида содир этилган террорчилик жиноятларига жаҳон аҳли гувоҳ бўлди. Воқелик шуки, Эрон терроризмнинг қурбони ҳисобланади. Бироқ Америка терроризмдан восита сифатида фойдаланиб, террорчи гуруҳларни турли минтақаларга юбориб,  нотинчлик ва кескинликлар яратади, сўнгра терроризмга қарши курашиш баҳонасида бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат қилади.

Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Яман  бир неча йиллардан бери Америка, Арабистон ва Исроил  босқинчилик сиёсатларининг  кескин  майдонига айланишган. Шум бўлган ушбу коалициянинг маҳсули фақат уруш ва терроризмнинг кенгайиши бўлмоқдаки, уларнинг оқибатида минтақа халқларига  етказилаётган зарарларни қоплаб бўлмайди.

Фаластин ҳам доимий муаммога айланган ва Ғазо секторига қарши Исроил режими томонидан ҳарбий тажовуз ва зўравонликлар давом этмоқда.

Халқаро майдонларда ҳам кўплаб муаммолар мавжуд ва уларнинг манбаси Американинг экспансионистик сиёсатлари ҳисобланади.Бунга Американинг Эронга қарши ҳаракатлари ва Баржом келишувидан бу мамлакатнинг чиққишини мисол келтириш мумкин. АҚШ давлати ушбу ҳаракатлари билан ўзаро тушуниш фазосини ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши тасдиқлаган халқаро келишувларни бузмоқда.

Ушбу вазиятда  Эрон Ислом Жумҳуҳияти президентининг  БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этаётгани ҳозирги  қалтис   шароитда Америка давлатининг душманлик ҳаракатларини фош этишда қулай бир фурсатдир.

Албатта, мазкур йиғилишда АҚШ, Арабистон ва Исроил каби режимлар ҳам сафсатабозлик билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши турли зарбалар беришга ҳаракат қилишади. Улар айни дамларда Эронга қарши психологик урушни кучайтиришган.

Эрон халқи кўп марталаб бошқаларга таҳдид қилмаслигини ва бошқалар томонидан таҳдид бўлиш имконини бермаслигини кўрсатган. Эндиликда Ню-Йоркка сафар қилган  Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ушбу йиғилишда Эрон Ислом тузуми тутган мавқеларни жаҳон халқлари олдида шаффофлик билан баён этиб, Эрон халқига  қарши  душманлик ҳаракатлари ва салбий фазо яратишларни камайтириш учун ҳаракат қилади.

 

Ёрлиқ