Эрон президенти Англия бош вазири билан учрашди
(last modified Wed, 26 Sep 2018 05:58:15 GMT )
сентябр 26, 2018 10:58 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Англия бош вазири билан учрашди

Минтақа ва жаҳонда кескинликларни камайтириш учун Эроннинг ёндашувлари бошқаларнинг диққат марказида бўлиши лозим.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Ню-Йорк шаҳрида сешанба оқшомида Англия бош вазири Тереза Мэй билан учрашди.

Ушбу учрашув чоғида Эрон президенти Аҳвоз шаҳрида амалга оширилган терактга доир Ғарб ОАВнинг тарқатган хабарларини танқид қилди ва барча мамлакатлар терроризмга қарши қатъий бир хил позицияга эга бўлишларини ҳамда терроризмга қарши курашда ўзаро жиддий ва кенг кўламли ҳамкорликларни йўлга қўйишларини таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний МАГАТЭ ҳисоботларида Эрон ядровий келишувига оид мамлакати  барча мажбуриятларини бажаргани бобида таъкид этилганинини эслатиб,бир неча томонлама келишувда барча тарафлар мажбуриятларини  бажаришда бир мезонга эга бўлишларини урғулади.

Ҳасан Руҳоний ушбу учрашувда Яман инқирозига ҳам ишора этиб, ушбу инқирознинг ҳал этиш йўли урушни тўхтатиш ва яманликлар ўртасида музокара бошлаш лозимлигини баён этди.

Англия бош вазири Тереза Мэй ҳам суҳбат чоғида Эрон президентига Аҳвозда содир этилган террорчилик амалиёти натижасида қурбонлар ва ярадорлар  бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Тереза Мэй терроризмни Англия ҳукумати барча кўламлари билан бирга қаттиқ қоралашини ва терроризмга қарши курашга катта  эътибор беришини ҳам урғулаб ўтди.

Англия бош вазири Тереза Мэй Баржомни сақлаб қолиш учун ҳукумати саъй-ҳаракат қилишига ҳам ошора этиб,  Теҳрон ва Лондон ўртасида ҳамкорликарни кенгайтиришни Англия  қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 

 

 

Ёрлиқ