Теҳронда "Минтақа хавфсизлиги музокараси" номланган халқаро йиғилиш бошланди
(last modified Wed, 26 Sep 2018 08:10:05 GMT )
сентябр 26, 2018 13:10 Asia/Tashkent

Унда турли мамлакатларнинг хавфсизлик масъуллари иштирок этишмоқда.

Бугун (чоршанба куни) Теҳронда биринчи бор бошланган "Минтақа хавфсизлиги музокараси" номланган халқаро йиғилишда Эрон, Россия,Хитой, Ҳиндистон ва Афғонистон вакиллари иштирок этишмоқда.

Мухбиримизнинг маълум қилишича, бир кун давом этадиган мазкур йиғилиш Эрон Ислом Жумҳурияти Миллий хавфсизлик олий кенгаши ташаббуси билан барпо қилинган.

"Минтақа хавфсизлиги музокараси" номланган халқаро йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўллари ва Осиё ғарбида  таҳдид солаётган янги салбий ҳолатларни бартараф этиш мавзулари муҳокама этилади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ушбу йиғилишда сўзлаган нутқида терроризмга қарши курашларда айрим давлатларнинг иккиёқламали меъёрлардан фойдаланаётганларини танқид қилиб, терроризмдан восита сифатида фойдаланиш, молиявий ҳимоялашлар, чалғитувчи ақидаларни тарқатиш, ишғолгарлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат қилиш терроризмга нисбатан бўлаётган иккистандартли ёндашувлар эканини баён этди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний терроризм таҳдиди жиддий эканлиги ва кенгайиб бораётганини таъкидлаб, Сурия ва бошқа мамлакатларда минглаб террорчиларнинг ҳамон фаолият кўрсатаётгани ва уларга қарши курашмаслик  минтақа хавфсизилиги  учун  жиддий хатарларни юзага  келтиришини маълум қилди.

Али Шамхонийга кўра, америкаликлар учоқлар орқали террорчиларнинг қароргоҳларидан аниқ маълумотга эгалар, аммо уларга қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширишмаяпти ва ҳатто айрим ҳоларда америкаликлар   Сурия ва Ироқда қуршовда қолган ИШИД бошлиқларини қутқаришган.

 

 

Ёрлиқ