Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари уч томонлама йиғилиш ўтказди
Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган мазкур учрашувда, Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавод Зариф, Сергей Лавров ва Мавлуд Човуш ўғлу Суриядаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашиб олишди.
Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Остона ва Теҳрон жараёни давомида Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош қароргоҳида учрашиб, суҳбат ўтказишди.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган мазкур учрашувда, Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавод Зариф, Сергей Лавров ва Мавлуд Човуш ўғлу Суриядаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашиб олишди.
Туркия, Россия ва Эрон етакчиларининг Сочи саммити доирасида Сурия бўҳрони ҳақидаги уч томонлама йиғилишларининг биринчи раунди 2017 йилнинг 22 ноябр кунида Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилди.
Ушбу йиғилишда Россия, Туркия ва Эрон мамлакатлари Сурия бўҳронини сиёсий ҳал этиш жараёнини кафолатловчи давлатлар сифатида ва ушбу юртда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишда, Сурия ички жангларини ҳал этиш жараёнини ўрганиб чиқишди.
Сочи йиғилишида Сурияда ушбу учала давлатнинг ҳамкорликларини давом эттириш, мазкур уч мамлакат етакчилари томонидан таъкидланди. Ҳар учала мамлакат Суриядаги ўзгаришларни ва бўҳронларни ҳал этишда Остона музокаралари жараёнида юқори натижаларга эришди.