Зариф: Эрон Америка санкцияларини бартараф этиш учун ҳаракат қилади
(last modified Thu, 27 Sep 2018 07:13:00 GMT )
сентябр 27, 2018 12:13 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон Америка санкцияларини бартараф этиш учун ҳаракат қилади

Эрон Ташқи ишлар вазири ноқонуний бўлган Америка санкцияларига қарши чора кўриш давом этшини маълум қилди.

ИРНА берган хабарга кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  пайшанба куни ўзининг Твиттердаги саҳифасида афсус билан Американинг бир томонлама ёндашувлари ва умумий манфаатларга қаратилган  халқаро ташкилотлардан кўп томонлама фойдаланишлар учун уринаётганини ёзди.

Чоршанба тонгида БМТ Хавфсизлик Кенгашида "Оммавий қуролларни ман этиш" мавзуида йиғилиш барпо бўлди ва уни АҚШ президенти Дональд Трамп бошқарди. АҚШ президенти ушбу йиғилишда Эронга қарши янги айбловларни такрорлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  пайшанба куни ёзган ўзининг иккинчи твиттида Америка давлати ўзининг мажбуриятига амал қилмагани ва суботсиз қилиш фаолиятлари арзимайдиган чалғитувчи масалаларга эҳтиёж сезишини баён этди.

Муҳаммаджавод Зариф  ўзининг учинчи твиттида таъкилади: Халқаро тузумни суботсиз қилаётган Америка ёғий  давлатининг ёндашувини  тушуниш учун АҚШнинг БМТдаги вакили томонидан исмларни ёдга олишларга, Трампнинг молиявий ёрдамларни  тўхтатгани, унинг хавфсизлик маслаҳатчисини Гаага халқаро суди қозиларига  қилган таҳдидларига назар солиш лозим.