Инқилоб Раҳбари: турли жабҳаларда кураш давом эттаверади
(last modified Thu, 27 Sep 2018 14:47:37 GMT )
сентябр 27, 2018 19:47 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Муқаддас мудофаа ҳамда шаҳидлар ва уруш ветеранлари эъзозлаш куни муносабатида билдирган мурожаатида, тули жабҳаларда курашни давом этаётгани ва курашнинг энг олий чўққиси шаҳодат эканлигини эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари идораси матбуот хизматининг бугунги хабарига кўра, бутун Эронда шаҳидлар мозорини тозалаш,  уларга гул қўйиш маросими билан  Теҳроннинг Биҳишт Заҳро шаҳидлар мозорида "Шаҳидлар ва уруш ветеранлари жамғармасида" ги валий фақиҳ вакили ҳужжатулислом валмуслимин Шаҳидий Меҳлотий томонидан ўқиб берилган, Инқилоб раҳбарининг мурожаатида  қуйидагича келтирилган: йилдан йилга Исломий Инқилобнинг янги уфуқлари, барча баланд- пастликлари ҳамда шаҳидлар жасорати, ғайрати ва ўз жонини дариғ тутмагани барчага аён бўлмоқда.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бу мурожаатида шаҳидлар ўз жони ва қони билан ушбу буюк ва мустаҳкам бинонинг пойдоверига асос солдилар, аввалида нозик ниҳол бўлган Исломий Инқилобни гуркираб яшнаган улкан дарахтга айлантирдилар деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шаҳидлар хотирасини улуғлаш, уларнинг  сабур ва чидамли аҳли оилаларига таъзим қилиш, барчамизнинг бугунги ва доимий масъулиятимиздир деб изоҳладилар.

Ёрлиқ