Минтақавий ҳамкорлик терроризмга қарши курашнинг энг яхши намунасидир
Эрон, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Афғонистон Хавфсизлик Кенгаши котиблари ва маслаҳатчиларининг Теҳронда ӯтказилган " Минтақавий хавфсизлик диалоги" мавзусидаги илк йиғилиши сӯнгида 11 банддан иборат баёнот қабул қилинди.
" Минтақавий хавфсизлик диалоги" йиғилишининг сӯнгида қабул қилинган баёнотнинг айрим бандларида терроризм, гиёҳванд моддалар, уюшган жиноятчилик ва минтақага хорижий кучларнинг суқилиб кириши каби иллатлар минтақа давлатларининг хавфсизлигига таҳдид солиб, бу мамлакатларнинг иқтисодий юксалиши ҳамда ижтимоий тараққиётини муаммоларга юзлантирган омиллар сифатида тилга олинди.
Йиғилишда Марказий Осий ва Шарқий Осиёнинг жанубий қисмидаги хавфсизлик вазиятига жиддий эътибор қаратилиб, Афғонистондаги нотинчлик ва ИШИД террорчилик гуруҳининг бу мамлакатга кӯчирилиши минтақа мамлакатларининг хавотирланишига сабаб бӯлгани қайд қилинди.Шу сабабли "Минтақавий хавфсизлик диалоги" йиғилишида Афғонистон хавфсизлиги масаласи қатнашувчиларнинг диққат марказида эди. Шунингдек, бу мамлакатда тинчлик-осойишталик ӯрнатилгач, мамлакатни қайта тиклаш ишида яқиндан туриб Кобул давлатига кӯмаклашиш масалаларида якдиллик изҳор қилинди.
Теҳронда ӯтказилган " Минтақавий хавфсизлик диалоги" мавзусидаги илк йиғилишнинг аҳамияти шундаки, бу анжуман минтақада тинчлик-осойишталикни барқарорлаштириш ҳамда хавфсизлик муаммоларини ечишнинг ягона йӯли минтақавий мулоқот эканлигини кӯрсатди. Эрон Ислом жумҳуриятининг стратегик мавқеи ва унинг терроризмга қарши кураш ҳамда унинг ғарбий Осиёдаги манбаларини тугатишдаги ролини инобатга олган ҳолда қайд қилиш жоизким, Теҳрон хавфсизлик масалаларига бағишланган диалогнинг марказига айланиши мантиқийдир.
Эрон, Туркия, Россия ва Суриянинг тероризмга қарши кураш уруш жабҳалари, ҳамда Сурия буҳронини ҳал қилишнинг сиёсий жабҳаларидаги ҳамкорликлари Осиё қитъасининг бошқа мамлакатларига ибрат намунаси бӯлиши мумкин.
Афғонистонда хавфсиз вазиятнинг тобора ёмонлашуви ва ИШИД кучларининг бу мамлакатда пайдо бӯлиши нафақат Афғонистон, балки минтақадаги Эрон, Россия, Ҳиндистон ва Хитой каби муҳим мамлакатларнинг хавотирланишига сабаб бӯлмоқда. Шу маънода Теҳронда ӯтказилган " Минтақавий хавфсизлик диалоги" мавзусидаги илк йиғилиш минтақа хавфсизлигини таъминлаш йӯлига қӯйилган илк ишончли қадам бӯлиши мумкин.