Теҳронда мия харитаси бўйича халқаро конференция бошланди
сентябр 29, 2018 18:34 Asia/Tashkent
Мазкур халқаро конференцияда эронлик ва хорижлик мутахассислар иштирок этишмоқда.
Мухбиримизнинг маълум қилишича, шанба куни Теҳронда бошланган мия харитаси бўйича бешинчи халқаро конференцияда Оксфорд, Мюних, Дания, Калифорния ва бошқа университетлардан юқори малакали мутахассислар иштирок этишмоқда ва ушбу заминада эришилган янги ютуқлар бобида конференция давомида бошқаларга маълумот берилади.
Олмониялик донишмандлар ушбу халқаро конференция давомида Эронда мия касалликларини аниқлаш соҳасида айрим ихтисослаштирилган марказлар ташкил этиш ва янги тиббий технологиялар кўргазмасини ташкил этишни ҳам назарда тутишган.
Шанба куни Теҳронда бошланган мия харитаси бўйича бешинчи халқаро конференция душанба кунигача давом этади.