Зариф: АҚШ ўз ваъдасига амал қилмайдиган давлатдир
(last modified Tue, 02 Oct 2018 06:15:33 GMT )
октябр 02, 2018 11:15 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Кеча Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг "Ню-йоркер" нашрияси билан суҳбатида АҚШ билан ҳар қандай эҳтимолий музокарани аввалидан бошлашга ҳожат йўқ, балки Баржом ядровий келишуви асосида музокара ўтказиш керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  АҚШ давлатининг ўз ваъдасига амал қилмаслигига ишора қилиб, бизнинг ҳадеб АҚШ билан бефойда музокара қилишга вақтимиз йӯқ, , деб айтган.

Зариф ўз сўзларида  биз  АҚШнинг объектив  қарашларини кутмоқдамиз,  деган.

Эрон Ташқи ишлар вазири   халқаро алоқалар асосида барча келишув ва ваъдаларга амал қилиш зарурлигини таъкидлаб,  АҚШ билан музокара ўтказишнинг биринчи шарти ишончдир, деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти  Дональд Трамп жорий йилнинг  8 май куни бирёқлама равишда Баржом ядровий келишувидан чиқди. Трампнинг ушбу позицияси халқаро ҳамжамият ва АҚШ ичкарисида кескин қораланди.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  13 август куни АҚШ билан музокара қилиш мавзуси хусусида,   аниқ факт -далиллар, ўтган тажрибаларни мисол келтириб,  музокараларнинг кўплаб зарарлари туфайли  АҚШ каби зўравон режим билан музокара ўтказишнинг имкони йўқ деб эълон этгандилар.