Ол Сауд режими терроризм ҳомийсидир
(last modified Tue, 02 Oct 2018 07:45:16 GMT )
октябр 02, 2018 12:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти
    Эрон ислом жумҳурияти

Кеча БМТдаги Эрон ислом жумҳурияти намояндаси Эронга қарши Саудия Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Аж- Жубайрнинг сўнгги иддаолари ва асоссиз сўзларига кўрсатган аксиламалида бутун жаҳон аҳли Ол Сауд режимининг минтақа ва жаҳон тинчлигига халақит етказувчи ҳамда терроризмга ҳомийлик қилаётган режим эканлигини билади, деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, БМТдаги Эрон намояндаси Аббос Гулру БМТ Бош Ассамблеясининг 73- мажлисида  Ол Сауд режимининг  фикр ва мантиқ дипломатияси билан эмас, балки  пул дипломатияси билан шуғулланаётганига тўхталиб, Ол Сауд режими  ноқонуний манфаатлари хавф -хатарга юзма-юз бўлган минтақада терроризмни қўллаб қувватлаш орқали бу минтақа хавфсизлиги ва тинчлигига барҳам беришга уринади,  деб эълон қилди.

БМТдаги Эрон ислом жумҳурияти намояндаси  Арабистон режимини терроризмни ҳимоя қилиш ҳамда бошқа мамлакатларга қарши асоссиз айбловар эълон қилишдан воз кечишга чақирди.

Аббос Гулру шунингдек Эрон давлати ўз алоқаларида содиқ бўлган мамлакатлар учун  содиқ  қўшнидир, дея изоҳлади.

У ўз сўзларида  Эрон эшиклари диалог учун очиқ,  деб айтди.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири жума куни яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятига қарши сохта иддаолар ва айбловларни илгари сурди. 

Одил Жубайр Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга ҳамроҳ бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилишда айблади ва Эрон Ўрта Шарқ минтақасида беқарорлик келтириб чиқаради , деб иддао қилди. 

  

Ёрлиқ