Эрон ядровий келишуви асосида Европа ушбу мамлакат манфаатларини ҳимоя этмоқда
(last modified Tue, 02 Oct 2018 12:52:53 GMT )
октябр 02, 2018 17:52 Asia/Tashkent

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Баҳром Қосимийга кўра, АҚШнинг Эрон ядровий келишувидан чиққани Европа ва Эрон позицияларини яқинлаштирган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий душанба куни хорижий ва маҳаллий журналистлар учун  барпо этилган матбуот анжуманида  Баржом келишуви асосида Эрон ва Европанинг ҳамкорликалри давом этишига ишора этиб, Эрон Ташқи ишлар вазири ва 4+1 гуруҳига аъзо ташқи ишлар вазирларининг кўплаб учрашувлари ва баҳслари, айниқса Ню-Йоркда бўлган маслаҳатлашувлардан кейин Европа ва Эрон янги шароитда ҳамкорликларни давом эттиришга келишиб олишди.

Баҳром Қосимийга кўра, Америка Эрон билан бошқа мамлакатлар ҳамкорлик қилмасликлари учун  қатор хос шароитлар яратган бўлсада, аммо Европа Иттифоқи Эрон билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун миллий манфаатлар асосида самарали механизмни режалаштириш пайидандир.

Қосимий Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджвод Зарифнинг нефтни Европага сотишга оид янги келишув  бобидаги баёнотига ҳам ишора қилиб,  нефт ивазига озиқ- овқат баҳси борасидаги  таъбирлар тўғри эмаслигини ва Эрон Баржом шартномаси асосида Европа Иттифоқи, Хитой ва Россия билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий Сергей Лавровнинг Эрон ва Исроил режими  музокараси учун Россия воситачилик қилиш учун тайёр эканлиги бобидаги журналистнинг саволига шундай жавоб берди: Эроннинг Исроилга нисбатан тутган мавқейи барча маълум ва Эрон Ислом Жумҳурияти сионистик режимни ҳеч вақт расман  тан олмайди ва шу сабабдан бу борада музокара бўлиши мумкин эмас.

Баҳром Қосимий матбуот анжумани поёнида Аҳвозда содир этилган терактни яна бир бор эслатиб, барча давлатлар терроризмга қарши жиддий курашларини урғулади.

Унга кўра, терроризм баҳси халқаро бирлашув асосида бўлган бир  ҳаракатга эҳтиёж сезади ва барча юртлар шум бўлган ушбу ҳодисага қарши ўта жиддийлик билан курашлари лозим. Нефт долларлари ҳамда фитна ва терроризм марказлари билан айрим давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий алоқалари ва радикал бўлган тафаккурларнинг юзага келтириш каби ҳолатлар  терроризмга қарши курашда жаҳон ҳамжамиятини муаммолар билан юзмаюз этган.

Ёрлиқ