Юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашда фаоллик кўрсатган Эрон юртига мукофот топширилди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 13:30:10 GMT )
октябр 02, 2018 18:30 Asia/Tashkent
  • Юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашда  фаоллик кўрсатган Эрон юртига мукофот топширилди

UNIATF- БМТнинг идоралараро ишчи гуруҳи юқумли бўлмаган касалликларга қарши кураш заминасидаги биринчи совринни Эрон Ислом Жумҳурияти ва дунёнинг бошқа бир нечта мамлакатига топширди.

ИРНА ахборот агентлигининг  сешанба  куни берган хабарига кўра,  бу мукофот  юқумли бўлмаган касалликларга қарши кураш ва унинг олдини олишда улкан ҳисса қўшган мамлакатларга топширилади.

Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бош директорининг муовини Соумия Сваминатан  Ню-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ушбу совринни Эрон Ислом Жумҳурияти  вакилига  топширди.

Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  нобиноликка  сабаб бўлувчи  " трахома"   хасталигини даволаш ва бартараф этишда  Эрон катта ютуқларга эга бўлагини эълон қилди.

Дунё аҳолисининг бир миллиарди  "трахома" хасталигига мубтало бўлган ва ўтган 40-50 йил давомида ичимлик сувининг сифати, йўл шароити, таҳсил олиш ва тиббий хизматларнинг яхшиланиши туфайли бугунги кунда Эрон  ушбу хасталик мавжуд бўлмаган мамлакатлар қаторидан  жой олган. 

Бундан олдин Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Саййидҳасан Қозизода Ҳошимий дунёда ўлимнинг 80 фоизига сабаб бўлувчи беморлик юқумли бўлмаган касалликлар эканлигини ва Эронда ушбу касалликларни олдини олиш учун қилинган ишлар бошқа мамлакатлар диққатини жалб этганини баён қилган эди.