Алиаскарий Осиё ва Океания телерадиокомпаниялари уюшмаси йиғилишида қатнашмоқда
(last modified Thu, 04 Oct 2018 08:33:31 GMT )
октябр 04, 2018 13:33 Asia/Tashkent
  • Алиаскарий
    Алиаскарий

Эрон телерадиокомпанияси раиси ABU-номли Осиё-Океания телерадиокомпаниялари уюшмасининг 55- анжуманида қатнашиш мақсадида Туркманистон пойтахтига йўл олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича,  Абдулали Алиаскарий  бу йиғилиш доирасида  дунё телерадиокомпанияларининг олий мартабали масъуллари билан учрашиб, ОАВ соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Осиё ва Океания телерадиокомпаниялари уюшмасининг шу йилги йиғилишида дунёнинг 64 мамлакат телерадиокомпанияларининг  700 дан ортиқ раислари ва 270 нафар юқори мартабали масъуллари қатнашиши айтилади.

Мазкур анжуман Ашхобод шаҳрида  30 сентябрь куни иш бошлаганди

Ёрлиқ