Каспий денгизи портлари раисларининг йиғилиши ўтказилди
(last modified Thu, 04 Oct 2018 09:03:38 GMT )
октябр 04, 2018 14:03 Asia/Tashkent
  • Каспий денгизи
    Каспий денгизи

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Каспий денгизи соҳилидаги 5 мамлакат портлари раисларининг халқаро йиғилиши ўтказилди.

Конференцияда Каспий соҳилидаги Россия, Эрон ислом жумҳурияти, Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбойжон республикаси  портлари раҳбарлари қатнашдилар.

 Тренд ахборот агентлигига кўра, икки кунлик бу конференцияда  Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатлар намояндалари  ушбу денгиз орқали юк ташиш учун мунтазам линияларни яратиш,  Эрон-Форс Кўрфази-Ҳиндистон ва аксинча юк ташишни соддалаштириш ҳамда Каспий соҳилидаги  мамлакатлар ўртасида денгиз орқали сайёҳлик сарфарларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Йиғилишда 5 мамлакат намояндалари  денгиз орқали юк ташиш ва товар алмашинуви учун бир бирининг бозорлари билан танишишни таъкидлаб,  бозорлар имконияти ва потенсиалини ҳисобга олиб,  юклар нархи ҳамда юк ташиш вақтини камайтириш учун алоҳида тарифлар стратегиясини тайинлаш ва портларда чегирмалар бериш зарурлигини таъкидлашди.

Йиғилишда Эрон ислом жумҳуриятининг йўллари юк ташиш учун энг муносиб йўналишлар  эканлиги эълон қилинди.

 

Ёрлиқ