октябр 05, 2018 17:27 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг имоми: Эрон ракеталари Исломий тизим қудратининг тимсолидир

Теҳрон жума намозининг имоми Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари объектларига ракета ва учувчисиз учоқлар орқали берган зарбасини Исломий тизим қудратининг тимсолидир,--дея атади.

Теҳрон жума намозининг имоми ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари объектларига ракета ва учувчисиз учоқлар орқали  берган зарбасини олқишлаб, деди: Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг ракета ва учувчисиз учоқлар орқали  берган зарбаси душманга Эрон қудратини намойиш этди.

 Жорий йилнинг 22 сентябр куни Аҳвоз шаҳрида "Муқаддас  мудофаа" ҳафталиги муносабати билан ӯтказилаётган Қуролли кучлар парадига террорчилик ҳужуми уюштирилди. Натижада 25 нафар шаҳид,69 нафар эронлик бегуноҳ кишилар мажруҳ бӯлди. Шу сабабли  Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг Ҳаво ҳужумларига қарши бӯлинмаси 1 октябр тонгида  Суриядаги Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида жойлашган, Америка ва баъзи бир минтақавий режимлар томонидан қӯллаб-қувватланадиган такфирий  террорчиларнинг объектларига ракета зарбаси берди.

Теҳрон жума намозининг имоми шунингдек, бутун исломий Эрон кӯнгилли кучлари (басиж)нинг пайшанба кунги  кӯпмингсонли қудратли намойишига ишора қилиб,  деди: бу намойиш душманни ларзага келтирадиган қаҳрамонлик ҳаракати эди.

Ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий илова қилди: исломий Эрон ёшлари ҳамиша ғалабаларни қӯлга киритишган. Улар душманнинг ҳийла-найрангини бартараф этиш учун доимо тайёрдирлар.

Теҳрон жума намозининг имоми Американинг Исломий Инқилоб ғалабасидан сӯнг Исломий Эронга нисбатан тинимсиз ҳийла-найранг ишлатгани ва кейинги йилларда иқтисодий босимларни кучайтирганини эслаб, қӯшимча қилди: Америка бу маротаба ҳам Эрон халқидан тарсаки ейди, унинг барча ҳийла-найранглари чипакка чиқади.