Трамп иддаолари бўйича Эрон олдингидан фарқ этади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i38357-Трамп_иддаолари_бўйича_Эрон_олдингидан_фарқ_этади
Трамп Америка Эрон ядровий келишувидан чиққанидан кейин ушбу мамлакат бошқача бўлганини иддао қилди.
(last modified 2026-04-22T09:12:54+00:00 )
октябр 07, 2018 08:01 Asia/Tashkent
  • Трамп иддаолари бўйича  Эрон олдингидан фарқ этади

Трамп Америка Эрон ядровий келишувидан чиққанидан кейин ушбу мамлакат бошқача бўлганини иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Канзас штатида сўзлаган нутқида Вашингтон Баржом келишувидан чиққанидан кейин Эроннинг минтақадаги фаолиятлари камайганини баён қилган.

АҚШ президенти  бундан олдинги чиқишларида ҳам Америка Эрон ядровий келишувидан чиққанидан сўнг мазкур мамлакатнинг ёндашувлари  ўзгаргани ва минтақадаги фаолиятлари камайганини иддао қилган эди.

Эроннинг минтақадаги  фаолиятлари камайгани бобидаги Трампнинг иддаолари шундай  бир ҳолда айтилмоқдаки, Эрон Ислом Жумҳурияти масъуллари кўп марталаб эълон қилишганки, Эрон минтақада таъсирчан, қудратли ва субот яратувчи  бир давлат сифатида  минтақадаги бошқа мамлакатларнинг расмий таклифлари асосида  у ердаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун тайёрдир.

Эрон Америка ва унинг иттифоқчилари ҳимояси остида бўлган Сурия ва Ироқдаги террорчилар гуруҳларига қарши курашиш учун мазкур мамлакатларнинг расмий таклифлари билан Ироқ ва Сурияга  ўзининг ҳарбий маслаҳатчиларини юборган.Бу каби ёндашувлар эса  Америка  масъулларини хурсанд қилолмайди.