Эрон терроризмни молиявий таъминлашга қарши курашиш конвенциясига қўшилди
(last modified Sun, 07 Oct 2018 08:53:39 GMT )
октябр 07, 2018 13:53 Asia/Tashkent
  • Эрон терроризмни молиявий таъминлашга қарши курашиш конвенциясига қўшилди
    Эрон терроризмни молиявий таъминлашга қарши курашиш конвенциясига қўшилди

Эрон парламенти намояндалари бугун якшанба куни Эроннинг терроризмни молиявий таъминлашга қарши халқаро конвенциясига қўшилишга розилик беришди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти намояндалари Эрон ислом жумҳурияти давлатининг "Терроризмни молиявий таъминлашга қарши курашиш конвенцияси"га қўшилиш бўйича қонун лойиҳасини 143 нафар депутат қўллаб-қувватлади ва 120 нафари эса қарши чиқди ва 5 нафари бетараф бўлди. 

Эрони ислом жумҳуриятининг Терроризмни молиявий таъминлашга қарши курашиш конвециясига қўшилиш лойиҳаси FATF махсус молиявий чоралар гуруҳига боғлиқ тўрт томонлама лойиҳаларнинг бири ҳисобланади. 

FATF махсус молиявий чоралар гуруҳи 1989 йилда етти саноат мамлакатининг ташаббуси билан молиявий шаффофлик ва пулювишга қарши курашиш мақсадида таъсис этилди. 

Ушбу конвециясининг 2000 йилнинг 21 декабр кунида Италияда қабул қилинишидан кўзланган мақсад, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши таъсирчан курашиш ва ҳамкорликни янада кенгайтиришдир.