Эрон яна 3 та сунъий йўлдошини фазога чиқармоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i38396-Эрон_яна_3_та_сунъий_йўлдошини_фазога_чиқармоқчи
Эроннинг фазовий ташкилоти раҳбари Эроннинг маҳаллий мутахассислари томонидан яна 3 та сунъий йўлдошни фазога чиқарилиши ҳақида хабар берди.
(last modified 2018-10-08T06:54:03+00:00 )
октябр 08, 2018 11:54 Asia/Tashkent
  • сунъий йўлдошини
    сунъий йўлдошини

Эроннинг фазовий ташкилоти раҳбари Эроннинг маҳаллий мутахассислари томонидан яна 3 та сунъий йўлдошни фазога чиқарилиши ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Эроннинг фазовий ташкилоти раҳбари Муртазо Барорий  Халқаро коинот ҳафтаси муносабатида 4-7 октябр кунлари  Теҳрондаги Амир Кабир саноат университетида бўлиб ўтган " Сунъий йўлдош" йиғилиши доирасида бу ташкилотни ўрганишлар босқичидан саноат босқичига ўтиш ҳолида эканлиги, ҳамда жорий шамсий йилнинг охиригача яна 3 та сунъий йўлдошни коинотга чиқаришни кўзда тутганлигини эълон қилди.

Барорийга кўра,  "Дўстий", "Паём" ва Ноҳид-1" сунъий йўлдошлари  ер орбитасига  чиқарилиши кутилаётган сунъий йўлдошлар жумласидандир.

Айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти коинотга ер сунъий йўлдошини чиқарган 9 мамлакат қаторида жой олган.