Эрон: Терроризмга қарши курашда бутун дунё бирлашиши керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i38464-Эрон_Терроризмга_қарши_курашда_бутун_дунё_бирлашиши_керак
Эрон ислом жумҳурияти парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён душанба куни Хитойнинг Теҳрондаги элчиси Панг Сен билан учрашганда минтақадаги терроризм хатарига ишора қилиб шундай айтдики, терроризмга қарши кураш учун Теҳронда кўп томонлама йиғилиш ўтказилади
(last modified 2018-10-09T14:30:06+00:00 )
октябр 09, 2018 14:21 Asia/Tashkent
  • Эрон: Терроризмга қарши курашда бутун дунё бирлашиши керак
    Эрон: Терроризмга қарши курашда бутун дунё бирлашиши керак

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён душанба куни Хитойнинг Теҳрондаги элчиси Панг Сен билан учрашганда минтақадаги терроризм хатарига ишора қилиб шундай айтдики, терроризмга қарши кураш учун Теҳронда кўп томонлама йиғилиш ўтказилади

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси терроризмга қарши курашда бутун дунё мамлакатларининг саъй-ҳаракатларига эҳтиёж сезади деб айтди. 

Мажлис ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён душанба куни Хитойнинг Теҳрондаги элчиси Панг Сен билан учрашганда минтақадаги терроризм хатарига ишора қилиб шундай айтдики, терроризмга қарши кураш учун Теҳронда кўп томонлама йиғилиш ўтказилади. 

Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Эрон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликлар кўламининг янада кенгайиб кетаётганини юқори баҳолади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики,  парламентлараро ҳамкорлик икки мамлакат алоқалари учун муҳим аҳамият касб этади ва Эрон Хитой билан муносабатлар даражасини кўтариш учун ўзига хос аҳамиятга эгадир. 

Ҳусайн Амир Абдуллоҳиёнга кўра, Эрон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий, тижорий ва бошқа соҳалардаги алоқалар кенг ривожланмоқда. Ушбу муносабатларнинг ва ҳамкорликларнинг янада кенгайишидан икки халқ манфаатдордир.