октябр 09, 2018 19:44 Asia/Tashkent
  • Эрон спортчилари Индонезия Параосиё 2018 ӯйинлари  давомида  бир қатор медалларни  қӯлга киритишди.

Эрон вакиллари Индонезиянинг Жакартадаги Паралимпия ӯйинларида 12 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритишди.

      Эрон Ислом Жумҳурияти Телерадио компанияси   хабарига кӯра, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган Параосиё ўйинларида сешанба куни атлетика ва ядро улоқтириш турларида Маҳдий Авлод 14 метрга улоқтириш билан яхши натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Нурмаҳаммадий Орихий ушбу йўналишда 12 метрга ядро улоқтириш билан кумуш медални қўлга киритди.

Эронлик ногирон ўқ отувчи Сора Жавонмардий душанба куни Индонезиянинг Жакартадаги 2018-Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида, финал босқичида Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистонлик спортчиларни   ортда қолдириб,  олтин медални қўлга киритди.

Эрон вакиллари Индонезиянинг Жакартадаги Паралимпия ӯйинларида 12 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза медалларни қўлга киритишди.

 

 

Ёрлиқ