БМТда Эроннинг Америка ва Саудия билан дипломатик тортишуви
(last modified Sat, 13 Oct 2018 07:48:25 GMT )
октябр 13, 2018 12:48 Asia/Tashkent
  • БМТда Эроннинг Америка ва Саудия билан  дипломатик тортишуви

БМТнинг Хавфсизлик ва Қуролсизланиш  қӯмитасида Эрон вакили ӯзининг Америка ва Саудиялик ҳамкасблари билан дипломатик тортишувда деди: Саудия Арабистони террор подшолигидир. Ҳатто журналистлар ҳам унинг террорчилик ҳаракатларидан омон қолмаяпти.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра,  жума куни БМТнинг 73-ялпи мажлиси доирасида ташкил этилган Хавфсизлик ва Қуролсизланиш  қӯмитасида Эрон вакили Муҳаммад Ҳусайн Ғаниий  "Эрон Яманга баллистик ракета юборган",-дея иддао қилган  Саудия Арабистони вакилига жавобан изҳор қилди: Бу нарса Арабистоннинг Яманга қарши олиб бораётган кенг қамровли босқинчилик урушини хаспушлаш учун ӯйлаб топилган сохта иддаолардир.

Ғаниий Саудия Арабистони қурол-яроқ сотиб олиш миқёси бӯйича дунёда учинчи ӯринда эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Арабистон бу қуроллар воситасида яманлик болаларни мактабда, мактаб автобусларида нобуд қилиш ҳамда диний ва табобат муассасаларига зарба бериш мақсадида фойдаланмоқда.

БМТнинг  Хавфсизлик ва Қуролсизланиш  қӯмитасида Эрон вакили илова қилди: Арабистон ва Сионистик режим минтақада энг асосий террорчилик давлатларидир.

Ғаниий, шунингдек, "Эрон террорчиликни ҳимоя қилади, ҳамда Яманга баллистик ракета юборган" дея иддао қилган Америка вакилига жавоб қайтариб, деди: Америка вакилининг Эронга қарши баёноти асоссиздир. Эрон минтақадаги террорчиларга қарши курашиб келяпти ва бизнинг мамлакатимиз доимо минтақа мамлакатларини террорга қарши биргаликда кураш олиб боришга даъват қилади.

 

 

Ёрлиқ