БМТда Эроннинг Америка ва Саудия билан дипломатик тортишуви
БМТнинг Хавфсизлик ва Қуролсизланиш қӯмитасида Эрон вакили ӯзининг Америка ва Саудиялик ҳамкасблари билан дипломатик тортишувда деди: Саудия Арабистони террор подшолигидир. Ҳатто журналистлар ҳам унинг террорчилик ҳаракатларидан омон қолмаяпти.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра, жума куни БМТнинг 73-ялпи мажлиси доирасида ташкил этилган Хавфсизлик ва Қуролсизланиш қӯмитасида Эрон вакили Муҳаммад Ҳусайн Ғаниий "Эрон Яманга баллистик ракета юборган",-дея иддао қилган Саудия Арабистони вакилига жавобан изҳор қилди: Бу нарса Арабистоннинг Яманга қарши олиб бораётган кенг қамровли босқинчилик урушини хаспушлаш учун ӯйлаб топилган сохта иддаолардир.
Ғаниий Саудия Арабистони қурол-яроқ сотиб олиш миқёси бӯйича дунёда учинчи ӯринда эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Арабистон бу қуроллар воситасида яманлик болаларни мактабда, мактаб автобусларида нобуд қилиш ҳамда диний ва табобат муассасаларига зарба бериш мақсадида фойдаланмоқда.
БМТнинг Хавфсизлик ва Қуролсизланиш қӯмитасида Эрон вакили илова қилди: Арабистон ва Сионистик режим минтақада энг асосий террорчилик давлатларидир.
Ғаниий, шунингдек, "Эрон террорчиликни ҳимоя қилади, ҳамда Яманга баллистик ракета юборган" дея иддао қилган Америка вакилига жавоб қайтариб, деди: Америка вакилининг Эронга қарши баёноти асоссиздир. Эрон минтақадаги террорчиларга қарши курашиб келяпти ва бизнинг мамлакатимиз доимо минтақа мамлакатларини террорга қарши биргаликда кураш олиб боришга даъват қилади.