Трампнинг Эрон ҳақидаги хомхаёли
Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қӯмондони Муҳаммадали Жаъфарий изҳор этди: Агар АҚШ президенти Доналд Трамп унинг ҳокимиятга эришганидан буён Эрон заифлашган, деб ӯйлаган бӯлса, бу нотӯғри.
Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қӯмондони Муҳаммадали Жаъфарий изҳор этди: Агар АҚШ президенти Доналд Трамп унинг ҳокимиятга эришганидан буён Эрон заифлашган деб ӯйлаган бӯлса, хато қилади.
Генерал Муҳаммадали Жаъфарий илова қилиди: Трамп, агар Эрон унинг ҳокимиятга келганидан илгари ӯзини 12 дақиқа ичида ҳимоялай оладиган бӯлса, энди эса бу иш унга қийинроқ кечади, - деган фикрда.
Трамп Оқ уйга келиши билан, АҚШдаги Эронга қарши сиёсатни давом эттирди, албатта. Аммо фарқ шундаки, Трамп ӯзининг ҳукумат бошига келиши билан Эрон қудратини заифлаштирдим, деган хомхаёллар суради.
Трамп ҳар бир минбардан фойдаланиб, Эронга қарши ӯз сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга уринади.
Унинг Эрон ҳақидаги фикр-қарашлари ва интернет тармоқларидаги твитлари Эрон ва эронликларни яхши танимаслигидан далолат беради.
Яқинда АҚШ нинг БМТ ташкилотидаги вакили Никки Хейлининг истеъфосини қабул қилиши муносабатига бағишланган матбуот анжуманида Трамп иддао этди: Эрон ҳозир бошқа бир давлатга айланган. У бир кун албатта музокара қилиш учун келади.
Трамп ӯзича “таслим бӯлиш”, хатти-ҳаракатларни ӯзгартириш” ва “Эронни ӯзгартириш” ҳақида фикр юритади ва ана шу хомхаёлларига эргашиб Баржом келишувидан чиқди.
Энди эса Саудия Арабистони ва сионистик режим билан биргаликда Эронга қарши бирлашишга ҳаракат қилмоқда.
Трампнинг Эронга қарши олиб бораётган иқтисодий жангининг ортида бир умумий мақсад бор ва у ҳам, Эроннинг таслим бӯлишидир.
Аммо бу бир туш бӯлиб, у ҳеч қачон рӯёбга чиқмайди.
Бу ҳақда Эрон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхонийқуйидаги фикрлари эътиборга лойиқдир: Эрон Американи Исломий Инқилоб ғалабаси жараёнида, Саддом режимининг мағлубиятида ва Исломий Инқилобнинг 40 йиллиги давомида мағлуб қилиб келган.
Эрон Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Американинг турли фитналари нишонига айланганига қарамай, бугунги кунда турли соҳаларда, жумладан сиёсий ва минтақавий масалаларда самарали иштирок этишда ҳал қилувчи рол ӯйнамоқда.
АҚШ нинг қатъий душманлигига қарамасдан, Эрон ӯзининг барча имкониятларидан фойдаланиб, мамлакат ва халқнинг манфаатларини таъминлаш учун тобора ривожланиб, қудратли давлатга айланмоқда.