Нетаняҳу Даниянинг Эронга қарши бӯҳтонларида Исроилнинг қӯли борлигини тан олди
(last modified Fri, 02 Nov 2018 13:11:00 GMT )
ноябр 02, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу Даниянинг Эронга қарши бӯҳтонларида Исроилнинг қӯли борлигини тан олди

Сионистик режимнинг бош вазири пайшанба куни Даниянинг Эронга қарши бӯҳтонларида Исроилнинг қӯли борлигига иқрор бӯлди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Бенямин Нетаняҳу пайшанба куни ӯзининг навбатдаги кулгили изҳоротида  Эрон Ислом жумҳуриятини терроризмни қӯллаб-қувватлашда айблаб, Исроил кейинги пайтларда Эроннинг Европа тупроғида амалга оширишни мӯлжаллаган баъзи террорчилик режаларини фош қилди, дея иддао қилди. 

Бундан олдинроқ сионистик режимнинг "Жеруссалим пост" газетаси МОССАД (Сионистик режимнинг жосуслик ташкилоти) Теҳроннинг бир кишини террор қилиш режаси  тафсилотларини Копенгагенга тақдим этди, дея ёзган эди.

Сешанбе куни Копенгаген ҳеч қандай далил-исботсиз Теҳронни Дания тупроғида террорчилик амалиёти бажаришда айблаб, Эроннинг элчисини ТИВга чақиртирган эди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Даниянинг бу ишини "ғаразли" деб атаб, унинг иддаоларини рад қилди.