Инқилоб Раҳбари: Эроннинг тараққиёти АҚШ қудратини пасайганлигининг белгисидир
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари дунёдаги барча таниқли олимларни АҚШ қудратини пасайганлигини таъкидлашаётганига ишора қилиб, Эрон халқи ўз саъй- ҳаракати, яхши руҳияси, ҳамда ёшларининг меҳнати ва интилиши билан янада яхшироқ ва ёрқин келажака эга бўлади деб айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари зўравон қудратларга қарши кураш миллий кунига тўғри келган 13 обон остонасида минглаб эронлик ўқувчилар ва талабаларни қабул қилиб,буюк шайтон -яъни АҚШни Эронга қарши сўнгги 40 йил мобайнидаги фитналарини ижро этишда қаттиқ мағлубиятга учраганига тўхталиб, эронлик талабалар томонидан АҚШ жосуслик уясини тасхир ва фош этилгани АҚШ юзига туширилган шапалоқ эди деб таъкидладилар.
Инқилоб Раҳбари дунёнинг аксарият сиёсатчилари ва социологларини АҚШнинг "юмшоқ қудрати"ни кучсизлангани ва нобуд бўлиб кетаётганини тан олишганига ишора қилиб, АҚШнинг юмшоқ кучи бошқа мамлакатларга Вашингтон ақидаларини ўтказиш ва бошқа халқларни АҚШ қарашларини қабул қилишга ундаш маъносини англатади, аммо бугунги кунда унинг ушбу ҳатти ҳаракати мисли кўрилмаган даражада таъсирсиз бўлиб қолган. АҚШнинг ҳозирги президентини давлат устига келганидан бери нафақат халқлар, балки Европа , Россия, Хитой, Ҳиндистон, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ҳам АҚШ қарорлари ва позициясига қаттиқ мухолифат қилишмоқда деб эълон этдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари минтақадаги давлатларнинг диққатини Америка қулаши ҳақиқатига жалб этиб, АҚШни қўллаб- қувватлаб Фаластин масаласини унутганлар, Вашингтон давлатини ҳатто ўз минтақасида таъсирсиз бўлгани ва завол топгани, аммо минтақа халқлари ва уларнинг ҳатти -ҳаракати доимо трик ва мангу эканлигини била олишлари керак деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўтган қирқ йилдан бери уруш амбициялари ва иқтисодий санкциялар қўллашдан АҚШнинг асли мақсадини Эронга зарба бериш ҳамда мамлакат ривожланиши йўлига тўсиқ яратишга қаратилганлигини таъкидлаб, иқтисодий урушда ҳам юз берган барча нарсалар АҚШ истак-хоҳиши ва иродасига зиддир, чунки Эронда ўз-ўзини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бўйича ҳаракатлар тезлаштирилган ва бугунги кунда университетлардаги минглаб нафар оптимистик қарашга эга бўлган ёшлар турли фаолият ва муҳим ишлар билан шуғулланишмоқда деб баён этдилар.Ояту
ллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрон халқининг АҚШ қаршисида тура олиши ва қаршийлик кўрсатиши муддатини қанча давом этиши ҳақидаги саволга жавобан дедиларки, АҚШ ўз ҳукмронлигини тарк этган ҳолда бошқа мамлакатлар сингари у билан муносабат қилишнинг имкони бор, аммо ушбу масала эҳтимолдан йироқ кўринади, чунки зўравонлик ва таккабурликнинг асли зоти ҳукмронлик қилиш ва мустамликачиликка асослангандир деб аниқлик киритдилар.