Зариф европалик масъуллар билан телефон орқали суҳбатлашди
Эрон Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи, Германия, Швеция ва Дания Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали суҳбатлашди.
Эрон Ташқи ишлар вазири даниялик ҳамкасби билан бўлган суҳбатда Сионистик режимнинг Эронга қарши асоссиз иддаолари ва Европа мамлакатлари билан тўсиқ яратишга уринаётганига ишора этиб, Теҳрон Баржом келишуви оирасида Европа Иттифоқи, жумладан Дания билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини баён қилди.
Дания Ташқи ишлар вазири ҳам Эрон ядровий келишувидан ҳимоя этишини ҳамда Европа Иттифоқи назарда тутган молиявий механизмда Дания ҳам иштирок этишини маълум қилди.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули, Германия ва Швеция Ташқи ишлар вазирлари ҳам Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан бўлган телеофн орқали суҳбатда Эрон ядровий келишувига доир мажбуриятларига амал қилишларини таъкидлашди.