Эрон ТИВ: АҚШ санкцияларининг тикланиши, Вашингтон ҳукуматининг ахлоқий ва сиёсий таназуллидир
(last modified Sat, 03 Nov 2018 14:09:23 GMT )
ноябр 03, 2018 19:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ
    Эрон ТИВ

Эрон ТИВ-и чиқарган баёнотида Эрон ислом жумҳурияти дўст мамлакатлар билан ҳамкорликда, ички ва халқаро миқёсидаги қудрат ва потенсиалига таяниб, ақл-заковат ва чора -тадбирлари билан АҚШнинг ноқонуний санкцияларини бартараф этишгга қодир деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда келтиришича, АҚШни қўллаган санкциялари ўтган 6 ойлик босқичига нисбатан объектив ва амалий жиҳатидан Эрон иқтисодиётига салбий таъсири анча камроқ назарга ташлансада, аммо АҚШ режимининг сиёсий ва ахлоқий таназзулининг нишонасидир.

Эрн ТИВ баёнотида шунингдек АҚШ томонидан  Эронга қарши санкциялар жорий этилиши, ядовий келишув, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини, Халқаро адлия маҳкамаси дастурларини бузилиши каби ҳатти ҳаракатлари, инсоний, ахлоқий ва ҳуқуқий  принсипларга нисбатан бу мамлактанинг эътиборсизлиги ва бутун жаҳон мамлакатлари позицияларига қарши чиқишини яққол намоён этган деб келтирилган.

Эрон ТИВ баёнотида қўшимча қилиб айтилганки, Эронга қарши санкциялар яна бир бор  халқаро ҳамжамият, хусусан АҚШ иттифоқчиларига Вашингтон давлатини  нафақат халқаро қонун- қоидаларига риоя қилмайдигани, балки Халқаро қонун -қоидаларга мажбуриятларга риоя қилишгани учун айрим мамлакатларни жазолашга уринади.

Эронга қарши АҚШ томонидан қўлланилган санкцияларнинг иккинчи босқичи эртага 4 ноябрь куни кучга кириши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ