Эроннинг "Кавсар" русумли қирувчи самолёти оммавий равишда ишлаб чиқарила бошланди
(last modified Sat, 03 Nov 2018 14:33:46 GMT )
ноябр 03, 2018 19:33 Asia/Tashkent
  • Эроннинг
    Эроннинг "Кавсар" русумли қирувчи самолёти

Эрон Мудофаа вазири иштирокида ўктазилган маросимда "Кавсар" номли Эроннинг илк қирувчи самолётини оммавий ишлаб чиқариш жараёни бошланди.

Бу маросимда "Кавсар" қирувчи самолётининг Авиониклар номли система билан жиҳозланган 4 чи авлоди синовдан ўтказилди.

Эрон Мудофаа вазирлиги мутахассилари томонидан ишлаб чиқарилган ушбу қирувчи самолётни бир қатор афзаллики бор.

Ривожланган ягона архитектураси, Авиониклар системаси  ҳамда 4  авлод ҳарбий рақамли маълумотлар тармоғи ёрамида ёнғини назорат қилиш, қурол- яроқ аниқлигини ошириш мақсадида учувчи рупарасидаги ривожланган системаси ва қуролнинг баллистик ҳисоб китоблари, уни компютердан фойдаланиш имкони бу афзалликлар жумласидандир.

"Кавсар" русумли Эроннинг  қирувчи самолётлари яқин масофадаги авиация мудофааси учун мўлжалланган янги ҳарбий самолётидир. Бу қирувчи самолётнинг барча эҳтиёт қисмлари ва барча тажҳизотлари  эронлик мутахассилари томонидан ишлаб чиқарилган.

 

Ёрлиқ