Баҳром Қосимий: Европа Иттифоқи билан Эроннинг молиявий ҳамкорлиги ижобий натижалар бермоқда
(last modified Mon, 05 Nov 2018 14:12:26 GMT )
ноябр 05, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосимий
    Баҳром Қосимий

Эрон ТИВ наттоғи Эрон билан Европа Иттифоқининг молиявий каналларидаги механизмлар яхши ва ижобий шаклида давом этмоқда деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий  ички ва ташқи мухбирлар билан ўтказган матбуот конференцияда Эронга қарши АҚШ санкцияларининг навбатдаги босқичи ижро этила бошлангани ортидан Европа давлатларининг жиддий ҳатти -ҳаракатлари ва молиявий механизмларнинг қандайлигига тўхталиб, молиявий мехназимларни яратиш жуда мураккабдир, хусусан  бу масалада Европадаги аксарият мамлакатлар ўз қарашларини билдиришлари тўғри келади деб қўшимча қилди. 

Эрон ТИВ наттоғи АҚШ санкцияларини қайта қўллангани ҳамда уларнинг зарарини олдини олиш учун айрим реакцияларга ишора қилиб дедики, бу ўз ўзидан қўлланадиган анти Америка санкцияларининг туридир, чунки Вашингтон давлати халқаро миқёсидаги барча қонунларни оёқ ост этмоқда ва Эронга қарши санкцияларни қайта тиклангани ҳам АҚШ давлатини халқаро механизм ва қоидалар асосида ишламаётгани ва ўзи изоляцияда қолганини яққол намоён этди .

Баҳром Қосимий  шунингдек   кўплаб мамлакаталарни АҚШ позициясиниҳимоя қилмаганлигига  қарамай янги санкциялар психологик урушдан ўзга нарса эмас, аммо стратегик сабр тоқат,кузатилган механизмлар ҳамда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш орқали бирёқлама санкцияларини олдини олишини имкони бор деб қайд этди.

Қосимий ўз сўзларида сўнгги ойлар ичида АҚШ иддаоларига қарамай, бу мамлакат давлат мулозимлари зўравонлик ва манманликларини энергетика бозорига таъсир ўтказмайдиганини яхши тушуна олишган деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ