Зариф: Америка ядровий келишувни бекор қила олмайди.
(last modified Mon, 05 Nov 2018 14:22:16 GMT )
ноябр 05, 2018 19:22 Asia/Tashkent
  • Зариф: Америка ядровий келишувни бекор қила олмайди.

Эрон ташқи ишлар вазири америкаликлар бир ярим йил олиб борган сайъ-ҳаракатдан кейин ҳам халқаро ядровий келишувни бекор қила олишмади,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ядровий келишув энг яхши келишув эканлигига ишора этиб, музокара қилиш манфаатни муҳофазат этиш учун мувозанат ва ўзаро англашувга келишнинг бир воситасидир. Бугунги кунда ядровий келишув Эрон халқининг манфаати ҳисобланадиким, Америка ундан шармандаларча чиқди,- деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири ядровий келишув Эрон манфаатларини ҳимоя қиладиган  ва сақлаб қоладиган кучга эга, -деб қўшимча қилди.

Зариф шунингдек ядровий келишув дунё жамоатчилиги нуқтаи назаридан Эрон дипломатиясининг ғалабаси ва Американинг ўз ваъдаларига вафо этмаслигига қарамай дунёда бу мамлакат мағлуб бўлишининг меъёрига айланган,-деб таъкидлади. 

Зариф Американинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаркатларига ишора этиб, Америка Эрон нефтини экспорт қилиш мизонини нолга тушириш учун қилган иддаоларидан воз кечишга мажбур бўлди,-деб эслатиб ўтди.     

Ёрлиқ