Хушрӯй: Халқаро ҳамжамият Американинг биртомонлама сиёсатига қаршилик кӯрсатиши лозим
Эроннинг БМТ ташкилотидаги доимий вакили жума куни Американинг биртомонлама ва қонунбузарлик асосидаги сиёсатини қонун устиворлигига қарши, БМТ низоми ва кӯптомонлама муносабатларни тартибга солувчи қоидаларига зид эканлигини таъкидлаб, Халқаро ҳамжамиятни Американинг бу биртомонлама амалларига қарши муносабат билдиришга чақирди.
Ғуломризо Хушрӯй Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг халқаро тинчлик ва хавфсизлик мавзусига бағишланган йиғилишида Американинг биртомонлама сиёсатлари халқаро ҳамкорлик асосларига путур етказиб, кӯптомонлама муносабатларга қарши эканлигини таъкидлади.
Хушрӯй, шунингдек, деди: Американинг бу ӯзбошимча сиёсати ва ножӯя қилмишлари Вашингтоннинг Инсон ҳуқуқлари бӯйича Кенгаш, ЮНЕСКО ташкилоти, Париж шартномаси ва Баржом келишувидан чиқишида ӯз аксини топган.