ноябр 11, 2018 20:56 Asia/Tashkent
  • Эрон каратэ жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
    Эрон каратэ жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Эроннинг каратэ бўйича миллий жамоаси Туркия жамоасини мағлуб этиб, Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган 24-жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, учинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди

Эрон телерадио компанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон каратэ миллий жамоаси якшанба куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларидаги финал босқичида 3-2 ҳисобида Туркия жамоасини мағлуб этиб, учинчи маротаба олтин медални қўлга киритди. 

5 ноябрь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасидаги 24-жаҳон чемпионати старт олди. Ҳар икки йилда ўтказиладиган мусобақада 130 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатори Эрон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. 

Мусобақада ер юзининг 139 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар.

Ёрлиқ