Эронга қарши фитналари учун Арабистоннинг миллиард доллар сарфламоқчи бўлгани аниқланди
"Нью -йорк" таймс газетасининг хабар беришича, Саудия Арабистони Эронга қарши фитналари ҳамда эронлик етакчиларни террор қилиш учун миллиард доллар сарфлаш қарорига келгани аниқланди.
АҚШда босиладиган бу газета 3 нафар огоҳ манбаларга таяниб, ўтган ойи Жамол Қошиқчи қатли ортидан ўз лавозимидан озод этилган, Яман урушидаги Саудия Арабистони коалициясининг собиқ наттоғи генерал Аҳмад Ал-Усайрий 2017 йил март ойида Оқ Уйга яқин бўлган ливанлик- АҚШлик тожир Жорж Нодир ва сионистик режим жосуслик ташкилоти аъзоси Жуэл Зомел билан учрашганида АҚШ в Исроил томони билан Эрон иқтисодиётига зарба бериш ҳамда эронлик шахсиятларни террор қилишда 2 миллиард доллар сарфлаши масаласини муҳокама қилганди, деб эълон қилди.
"Нью-йорк таймс" газетасининг ёзишича, Жорж Нодир Саудиялик маъсулларга бу лойиҳани ижро этиш учун Британия хавфсизик ташкилотининг собиқ аъзоларидан бири бошқарувидаги компаниядан кўмак олишини маълум этган.
"Нью-йорк таймс" газетасида, шунингдек, генерал Ал-Усайрий ҳам бу учрашувда мазкур лойиҳанинг ўта нозик ва махфий эканлиги туфайли Трамп давлати томонидан тасдиқланишини сўраган деб айтилган
Арабистонлик журналист Жамол Қошиқчи қатлида Ол Сауд режими қўли борлигининг фош этилиши халқаро ҳамжамият ва дунё ОАВининг бу режимга қарши қатъий қаршилик кўрсатишига сабаб бўлган.