Инқилоб муаззам раҳбари: Жаҳондаги ҳозирги жанглар "Иродалар жангидир"
(last modified Wed, 14 Nov 2018 13:08:39 GMT )
ноябр 14, 2018 18:08 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Жаҳондаги ҳозирги жанглар \
    Инқилоб муаззам раҳбари: Жаҳондаги ҳозирги жанглар \"Иродалар жангидир\"

Исломий инқилоб муаззам раҳбари дунёда кечаётган ҳозирги урушни иродалар жанги деб атадилар ва шундай таъкидладиларки, ногирон ва ярадор бўлган спортчилар ўзларининг қизғин ҳаракатлари билан, иқтидор ва маданий истиқлол ҳамда кучли иродага эга эканликларини кўрсатишди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб Индонезияда ўтказилган 2018 олимпиада ўйинларида Эронлик спортчи чемпионлар ва совриндорлар билан учрашган чоғларида, ногирон ва ярадор бўлган чемпионларнинг ифтихорли жонкуярликларини юқори баҳолаб, ушбу чемпионликни ҳақиқий азму қарор ва очилмаган имкониятларни намоён этиш деб атадилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ногирон ва ярадор бўлган спортчиларнинг айниқса спортчи қизларнинг ўзига ишончини, диний ва миллий қадриятларни ҳимоя қилишда юксак маҳорат кўрсатиш ҳисобланади деб атадилар. Эрон спортчилар жамоаси совриндорлари ҳижоб кийимида ва жамоат намозини адо этиш билан ҳамда жума намозига бориб ибодатларни адо этиш, ҳозирги даврда дунёда рўй бераётган тартибсизлик жараёнида бир тану бир жон бўлиш маъносини англатади. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг айтишича, жаҳон майдонидаги ҳозирги шароитда куфр ва мустабид жабҳасидаги битмас ва бепоён истак ва умидлар қаршисида кураш олиб бориш қудрати йўқлиги ва орқага чекинишлар даврида, сизлар ҳижоб ва иффат билан ҳамда миллий ва диний кийимлар билан маданий қудратни намойиш этиш ва қатъиятликни намоён этиш билан қўллаб-қувватладилариз. Шундан келиб чиқиб, мен Эрон ислом жумҳурияти спортчи вакилларига самимий ва чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ногирон спортчилар чемпионатида ибрат олса арзигулик жиҳатларини инсон вужудидаги яширин имкониятларни ишга солиш деб атадилар ва шундай таъкидладиларки, агар миллий имкониятлардан оқилона фойланилса иқтисодий муаммолар ҳам ҳал этилади. 

Эрон спортчилари Индонезия 2018 Олимпиада ўйинларида 51 та олтин, 42 кумуш ва 43 та бронза жами 136 та медални қўлга киритишди ва мусобақаларда учинчи ўринни эгаллашди.