Ўғирлаб кетилган беш нафар эронлик чегарачилар озод бўлди
Генерал Муҳаммад Али Жаъфарий Жайшул Зулм номли террорчилик гуруҳи ихтиёрида бўлган гаровдаги эронликларнинг тақдирига ишора қилиб шундай айтдики, чегарачилардан 5 нафари озод бўлган ва айни пайтда улар Покистон давлатининг ихтиёрида турибди.
Исломий соқчилар корпуси бош қўмондони Жайшул Зулм номли террорчилик гуруҳи ихтиёрида бўлган гаровдаги эронликларнинг тақдирига ишора қилиб шундай айтдики, чегарачилардан 5 нафари озод бўлган ва айни пайтда улар Покистон давлатининг ихтиёрида турибди.
Жорий йилнинг 15 октябр кунида Эроннинг жануб-шарқидаги Миржова минтақасидаги чегаранинг нол нуқтасида турган чегарачилар террорчилар ва инқилобга қарши бўлган гуруҳлар томонидан ўғирлаб, Покистонга олиб кетилган.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, генерал Муҳаммад Али Жаъфарий пайшанба куни эрталаб Қазвин вилоятининг уч минг нафар шаҳидлар анжуманининг охирги кунида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, эронлик чегарачиларнинг бутунлай озод этилиши учун бироз вақт талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, хавотирга ўрин йўқ.
Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Саудия арабистонининг Эронга қарши ҳаракатлари ва таҳдидларига ишора қилиб шундай айтдики, минтақа мамлакатларининг Эронга қарши таҳдидлари ва кесин ҳаракатларига бизнинг жавобимиз, ошкор ва эълон қилинмасдан туриб аммо оғриқли тарзда амалга ошади.