Эрон ва Ироқ президентлари икки юртнинг иқтисодий алоқаларини кенгайтиришни таъкидлашди
(last modified Sat, 17 Nov 2018 10:31:21 GMT )
ноябр 17, 2018 15:31 Asia/Tashkent

Эрон ислом жмҳурияти президентига кўра, Эрон ва Ироқ иқтисодий алоқаларини юксалтириш имконияти 20 миллиард долларгача мавжуд

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни Теҳронда Ироқ президенти Барҳам Солеҳ билан ўтказган қўшма ахборот анжуманида икки мамлакатнинг олий даражадаги йиғилишларига ишора қилиб шундай айтдики,

ушбу йиғилишда икки томонлама алоқаларни кўриб чиқиш билан бирга, икки тараф сиёсий, маданий ва иқтисодий муносабатларни кенгайтириш жараёнининг давом этишини таъкидлашди ва шунингдек, жорий алоқаларни янада кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини эътироф этиб, ушбу имкониятлардан юқори даражада фойдаланишни қайд этиб ўтишди. 

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Ироқнинг тинчлиги ва тараққиёт Эроннинг тинчлиги ва тараққиёти ҳисобланади. Икки халқнинг яқин алоқалари кун сайин янада мустаҳкамланиши керак ҳамда икки мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорликлари олдингидан кўра янада кенгайиши лозим. 

Ироқ президенти Барҳам Солеҳ ҳам халқлар манфаатларининг таъминланиши учун минтақа янги тартиб-қоидаларга эҳтиёж сезади. Бунда эса, Эрон ислом жумҳурияти муҳим аҳамият касб этади. Ироқ юрти ҳам муҳим рол ўйнаши керак. 

Унинг қўшимча қилишича, Ироқ икки юрт алоқалари ва муштарак ришталар учун улкан аҳамият касб этади ва ушбу алоқалар янада мустаҳкамланишига умидворлик бағишлайди.  

Ёрлиқ