Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари: Америка яккаланиб қолган
(last modified Sun, 18 Nov 2018 06:52:08 GMT )
ноябр 18, 2018 11:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари: Америка яккаланиб қолган

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг ўринбосари шанба куни Испаниянинг "Эй Би Эс" газетаси билан қилган сўҳбати чоғида, Америка Эрон ядровий келишувидан биртомонлама чиқишидан сўнг изоляцияга тушиб қолган,-деб таъкидлади.

Сайид Аббос Ироқчи Америка президенти Дональд Трамп ҳалигача мувафаққиятсизликка учраган тажрибаларни  давом эттирмоқда. Эҳтимол Вашингтоннинг санкциялари оғир харажатларни келтириб чиқариши мумкин, аммо Эрон сиёсатларини ўзгартира олмайди,-деб эслатиб ўтди.  

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Американинг олдинги давлати Эронга қарши оғир санкцияларни жорий этган эди, аммо охир-оқибат ўзлари музокара ўтказишга мажбур бўлишди, -деб қўшимча қилди.  

Ироқчи Эроннинг ядровий фаолияти тинчлик йўлида эмаслиги ҳақида сионистик режимнинг сохта иддаоларига ишора этиб,  сионистик режим ёлғон гапиришга мутахассисдир,-деб айтди.

 Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари МАГАТЭ ташкилоти ҳозиргача ўзининг 13-та ҳисоботида Эроннинг  ядровий фаолиятлари тинчлик йўлида эканлигини тасдиқлаган,-деб эслатиб ўтди. 

Американинг ядровий келишувдан чиқиши жаҳон ҳамжамиятлиги, айниқса халқаро ушбу келишувга имзо қуйган бошқа мамлакатлар томонидан кенг танқид остига олинди. Британия, Франция, Россия, Хитой, Германия ва Европа Иттифоқи ядровий келишувда қолишлари ва уни ҳимоят  қилишларини эълон қилди. 

Дунё ҳамжамиятлиги Трампга хилоф тарзда ядровий келишувни муҳофазат этишни талаб қилмоқда; Фақат сионистик режим ва саъудиялик режим Трампни қуллаб-қувватламоқда.   

 

Ёрлиқ