Лорижоний: Эрон ва Ироқнинг алоқалари мустаҳкамдир.
(last modified Sun, 18 Nov 2018 07:30:06 GMT )
ноябр 18, 2018 12:30 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Эрон ва Ироқнинг алоқалари мустаҳкамдир.

Эрон парламенти раиси шанба куни Теҳронда Ироқ президенти Барҳам Солеҳ билан учрашганида икки мамлакатнинг алоқалари табиий мустаҳкам эканлигига ишора этиб, Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқалар абадий қолишини таъкидлади.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Али Лорижоний Ироқ президентининг Эронга қилган сафарини икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг энг муҳим нуқтаси деб билиб, ушбу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни бузиш учун айрим мамлакатлар бекорга вақт сарфлашади,-деб таъкидлади.

Эрон парламент раиси Эрон ва Ироқ алоқаларини "тарихий" ва "дўстона" ва кенгайиб бораётганини таъкидлади ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш билан икки халқ манфаатлари доирасида иккитомонлама ҳамкорликлар учун янги имкониятлар вужудга келади,-деб айтди. 

Лорижоний ўз сўҳбати давомида минтақа масалаларини ҳал этишда Туркия, Ироқ ва Эроннинг ролини зарурий деб билди ва терроризм билан қарши кураш олиб бориш доирасида Покистон, Афғонистон, Туркия, Россия ва Эрон парламентлари ўртасида комитет ташкил этилган ва Теҳрон Ироқ ҳам ушбу комитетга қўшилади деб умидворлик билдиради,-деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси Сурия бўҳронига ишора этиб, Ироқ Сурия бўҳронини ҳал этиш учун муҳим рол уйнаши мумкин,-деб қўшимча қилди. 

Ироқ президенти ҳам ушбу учрашув чоғида Эронга қилган сафаридан хурсандчилик изҳор этиб, Ироқ барча соҳаларда  Эрон билан алоқаларини кенгайтириш тарафдоридир,-деб таъкидлади. 

Барҳам Солеҳ шанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти расмийлари билан учрашиш учун юқори мартабали давлат ҳайати билан Эронга ташриф буюрди.   

     

Ёрлиқ