Эрон намояндаси: Ол Сауд режими даҳшатли сиёсий қуроли бўлган қиличини аррага алмаштирган
(last modified Sun, 18 Nov 2018 13:05:52 GMT )
ноябр 18, 2018 18:05 Asia/Tashkent
  • Эрон намояндаси
    Эрон намояндаси

БМТ Бош Ассамблеясининг 3 -қўмитасидаги Эрон намояндаси Арабистон вакилининг асоссиз иддаоларига берган жавобида, маданиятдан узоқ саҳройи мафия, Саудия Арабистонини бошқариб келмоқда ва бу мафия даҳшатли сиёсий қуроли бўлган қиличини аррага алмаштирган, деб таъкидлади.

Пайшанба куни Канада давлатининг таклифи асосида Эронда инсон ҳуқуқи вазияти хусусидаги  БМТ Бош Ассамблеяси 3- қўмитасининг  йиғилишида БМТдаги Арабистон вакили Абдуллоҳ Ал-Муаллимий  Эронга қарши иддаоларни такрорлади.

ИРНА тарқатган  бугунги хабарга кўра, БМТ Бош Ассамблеясининг 3- қўмитасидаги Эрон намояндаси  Саудия Арабистони вакилининг  асоссиз ва тўҳматомуз сўзларига жавобан, Арабистон ҳатто заррача  инсоф, адолат ва виждонга эга бўлганида сукут сақлаб, Эрондаги инсон ҳуқуқи борасида сўз очмасди,  деб таъкидлади.

Унга кўра,  сўнгги пайтларда даҳшатли сиёсий қуроли бўлган қилични аррага алмаштирган Ол Сауд режимидан инсоф, нажиблик ва виждонни умид қилиш  номумкиндир .

БМТ Бош Ассамблеясининг 3- қўмитасидаги Эрон вакили ўз сўзларида  аслида бутун дунёдаги террорчи ва экстремистик гуруҳлар айниқса, Толибон, ИШИД, ҳамда бошқа террорчи гуруҳларнинг барчаси Арабистондаги ваҳоббийлик оқими томонидан ҳимоя этилмоқда, дея қӯшимча қилди.

Бунинг ёрқин мисоли эса ИШИД террорчи гуруҳининг ўз етакчиларини  Саудия  Арабистоннинг  такфирий гуруҳлари томонидан  ёзилган китоблар асосида таълим беришидадир,  деб изоҳлади.