Айрим исломий давлатлар ислом оламидаги зиддиятларни кучайтиришга ҳисса қўшмоқда
Эрон Олий судининг раиси айрим исломий давлатлар ошкора ва яширин ислом душманлари билан ҳамкорик қилиб, мақсадлари ислом дунёсини парчалаш бўлган душманларнинг ёвуз мақсадларига эришишига кўмаклашмоқда, деб айтди.
Бугун Эрон Олий судининг раиси Оятуллоҳ Содиқ Омулий Лорижоний Олий суд масъуллари йиғилишида, душманлар, хусусан АҚШ ва сиоинстик режимнинг Осиё ғарбидаги фитналари ва ёвуз дастурларига тўхталиб, деди: афсуским, исломий давлатлардан баъзиларининг ҳатти -ҳаракати ислом душманларини улкан бойликка эга исломий мамлакатлардан бирини таҳқир этиб, "бир ҳафта сизни ҳимоя қилмаганимизда, нобуд бўлиб кетасиз" деб айтишларига сабаб бўлмоқда.
Эрон Олий судининг раиси АҚШ ва айрим Ғарб давлатларининг ҳимояси билан Ол Сауд режимининг Яманда жиноятларини давом эттираётганига ишора қилар экан, Яманнинг қуролсиз ва мазлум халқи барча инсоний фожеалар ва уруш жиноятларига қарши мардонавор турган, исломий жумҳурият, унинг маркази бўлган миллатларнинг муқовимат ҳаракати ислом оламида қувончли ҳолдир деб изоҳлади.
Оятуллоҳ Омулий Лорижоний шунингдек Фаластин мазлум халқига қарши сионистик режимининг жиноятларини қоралаб, аммо ушбу жиноятларга қарамай, фаластинликлар сионистик режимнинг " темир гумбаз" ини нишонга олишмоқда, сионистларни Фаластин халқининг ҳуқуқини эътироф қилишга мажбурлашни давом эттиришмоқда, деб айтди.