Эрон: кимиёвий қуроллар ҳақидаги АҚШ иддаолари асоссиздир
(last modified Sat, 24 Nov 2018 06:44:42 GMT )
ноябр 24, 2018 11:44 Asia/Tashkent
  • кимиёвий қуроллар
    кимиёвий қуроллар

Эрон ислом жумҳурияти Голландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтган Кимиёвий қуролларни тақиқлаш конвенсиясини қайта кўриб чиқиш бўйича 4 -конфренцияда АҚШнинг Эрон ўз кимиёвий қуролларини яшириб келмоқда деган иддаоларининг бутунлай асоссиз эканлигини эълон қилди.

Пайшанба куни Кимиёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги АҚШ намояндаси  Эрон давлати  кимиёвий қуроллар ишлаб чиқаришни режалаштириб, ўз  фаолияти тўғрисида Кимиёвий қуролларни тақиқаш ташкилотига ҳисобот бермаётир, деб иддао қилганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ нинг Халқаро хавфсизлик ва тинчлик масалалари бўйича бош директори Ризо Нажафий Кимиёвий қуролларни тақиқлаш конвенсиясини қайта кўриб чиқиш  конференсиясида АҚШнинг Эронга қарши айбловларига аксил амал кўрсатиб, АҚШдаги ҳозирги давлатнинг ҳатти ҳаракатига эътибор берсак, унинг янги иддаолари ва асоссиз айбловлари  ажабланарли эмас, аммо биз Вашингтон давлатининг барча иддаоларини рад этамиз,  деб айтди.

Сурия бўҳронига ишора этган мазкур баёнотнинг бошқа қисмида  бегона кучлар ва хорижий мамлакатларнинг ёрдамисиз Суриядаги террорчи гуруҳлар  кимиёвий қуролга қўл топиши мумкин эмасди, бинобарин  АҚШ давлати  ўз кимиёвий қуроллар омборини нобуд этмаган Кимиёвий қуроллар конвенсиясининг  ягона аъзоси эканлигини эсдан чиқармаслик керак,  деб таъкидланган.

Ризо Нажафий ўз баёнотида сионистик режим ҳам АҚШ ёрдамида кимиёвий қуроллар омборларини янада кўпайтирган,  деб аниқлик киритди.