Эроннинг Кирмоншоҳ вилоятида юз берган кучли зилзилада 553 киши жароҳатланди
Бугун Эрон ислом жумҳуриятининг шошилинч тиббий хизмат ташкилоти наттоғи Мужтабо Холидий Эроннинг Кирмоншоҳ вилоятида юз берган 6,4 балли кучли зилзилада ҳозиргача 553 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Кеча оқшом соат 20.07 дақиқада Эроннинг Кирмоншоҳ вилоятининг Сарипул Заҳоб минтақасида 6,4 магнитудали зилзила кузатилди.
Зилзила ернинг 7 километр чуқурлигида рўй бергани айтилади.
Сарипул Заҳобда юз берган 6,4 магнитудали зилзила шунингдек Эроннинг ғарб, шимолий-ғарбий ва Ироқнинг ғарб минтақаларида ҳам сезилди.
Кирмоншоҳ вилоятининг шошилинч тиббий хизмати шунингек, унга қўшни вилоятларнинг барча тиббий ёрдам марказлари шай ҳолатига келтирилган.
Айни ҳолда Эрон ислом жумҳурияти Қизил ярим ой ташкилотининг 18 гуруҳи ҳодиса жойига етиб боришган.
Зилзиладан зарар кўрганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни муваққат яшаш манзили билан таъминлаш жаарёни бошланган.